Жорий йилнинг 14 декабрь куни тахминан соат 18.30 да, номаълум шахс “Aбу Сахий” савдо мажмуасидаги дўконлардан бирининг кириш эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб жами 52.700.000 сўмлик 25 дона турли русумдаги уяли телефонларни ўғирлаб кетган.
Бу ҳақдаги хабар Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушгач, кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 29 ёшли Хабибулла И. қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар! Дўконингизни қаровсиз қолдирманг, эшиклари қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг!