Гибрид форматда хорижий иштирокчиларни онлайн тарзда жалб қилган ҳолда ташкил этилган ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича мулоқот Ҳамдўстлик мамлакатларининг 60 дан зиёд етакчи экспертни жамлади.

Унда нафақат халқаро ташкилотлар ва МДҲ мамлакатлари етакчи таҳлилий марказларининг вакиллари, балки тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Форум доирасида 4 та шўъба йўналишида қуйидаги мавзулар қамраб олинган:

рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда жиноятларга қарши курашиш;

ахборот инфратузилмаси объектларини техник ҳимоя қилиш ва кибержиноятларни тергов қилиш;

ахборот муҳитида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш.