Биринчи босқичда 61 та дарахт экилади: чинорлар, қайрағоч ва акациялар.
Акция ташкилотчилари — Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси Олмазор туман ҳокимлиги билан биргаликда. Хусусий компания ва шахсларнинг ҳомийлиги ҳам ишлар янада ривожланишинишига ёрдам беради. Шу боис ушбу ташаббусга бефарқ бўлмаган тошкентликлар дарахтларни экишда иштирок этиш ва лойиҳага ҳомийлик ёрдамини кўрсатишга таклиф қилинади, дея хабар беради Тошкекнт шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.