Унга кўра, "2-Чарх Камолон” маҳалласида жойлашган кўпқаватли уйларнинг бирининг том қисмига 2 нафар мактаб ўқувчиси чиққан.

Таъкидланишича, маҳаллада жойлашган 128-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари С.М. ва М.И.лар атрофни томоша қилмоқчи бўлган. 

Туман ҳокимлигининг вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раиси ўринбосари А.Ҳатамов бошчилигида мазкур ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, мактаб маъмурияти, психолог инспекторлар, туман ҳокимлигидаги болаларни ҳимоя қилиш шуъба масъуллари иштирокида ўтказилган мулоқот жараёнида ўқувчилар бу ишни қилганидан пушаймон эканини айтиб кечирим сўраган.

"Ота-оналар ҳам болаларни бундан кейин қаттиқ назорат остига олишларини билдирди. Мактаб маъмурияти ва туман Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутасаддиларига С.М ва М.И.га нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўриш топширилди", дейилади хабарда.