Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маълумотига кўра, «Китобсевар миллат» шиори остида ўтказилаётган мазкур ҳафталик Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва ҳудудий ахборот-кутубхона марказларида бўлиб ўтади.
Ҳафталик доирасида, шунингдек, 2-4 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги «OʼZEKSPOMARKAZ» мажмуасида «Tashkent Book Fest« III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилади.
Унда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган тадбирлар, хорижий ва маҳаллий китоб маҳсулотлари билан танишиш, янги асарлар тақдимоти, ёзувчи, шоирлар ҳамда соҳа мутахассислари билан ташкил этиладиган давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва тренинглар ўтказиш режалаштирилган.