Маълум бўлишича, учиб кетаётганларнинг буюмлари орасидан назорат жараёнида божхона декларасиясига киритилмаган саккиз дона тилла танга топилган. Фуқаронинг тегишли идоралардан тангаларни олиб чиқиш учун олинган махсус гувоҳномаси ҳам бўлмаган.
Ҳозирда аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича божхона текширувлари ўтказилаётгани хабар қилинган.
Давлат божхона қўмитасининг эслатишича, «Маданий бойликларнинг экспорти ва импорти тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, эллик ва ундан ортиқ йил аввал яратилган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш мумкин эмас. Маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан берилган махсус гувоҳнома билангина амалга оширилиши мумкин.