Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 3 октябрь куни соат 13:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган А.Р. “Yutong” русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи 1973 йилда туғилган А.С. бошқарувида бўлган “Камаз” русумли юк транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз, — дейилади хабарда.