Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Шу йилнинг 15 август куни соат 15:50 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси "Минор" метро бекати қаршисида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган А.Ш. "Zеekir" русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги автобус бекатига урилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.