Талабалар кучли компьютерни харид қилиш ва махсус дастурий таъминотни ўрнатиш ҳақида бош қотирмайдилар – буларнинг барчасини компьютер лабораторияси масофадан тақдим этади. Пандемия даврида бундай кўмак янада долзарбдир.
Маълумот учун: Тошкент шаҳрида яқинда филиали очилган Амити университети етти йил давомида Ҳиндистоннинг хусусий университетлари орасида биринчиликни эгаллаб, дунёнинг 17 мамлакатида муваффаққиятли фаолият олиб бормоқда. Ушбу нуфузли университет Ўзбекистонга асосан ахборот технологиялари соҳасида таълим бериш учун жалб қилинган, бироқ айни кунда университет филиалида талабалар бизнес бошқаруви, туризм ва иқтисодиёт йўналишларида ҳам таҳсил олмоқдалар.