2024 йил 10 июн куни Корея Республикасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси Шарофиддин Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги бўлим бошлиғи Анвар Душаев ҳамда Hyundai Rotem президенти Ли Ён Бэ иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


Музокараларда “Жалолиддин Мангуберди” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездни белгиланган муддатларда етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “Тошкент–Андижон” ва “Тошкент–Термиз” йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш мақсадида 8 та замонавий электропоезд етказиб бериш бўйича техник шартлар юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни самарали амалга оширишга келишиб олдилар.