Тойлоқ туман Давлат хизматлари марказининг янги биноси замонавий тарзда қурилган. Марказ кўп қаватли аҳоли турар жой биноларига ҳамоҳанглиги билан алоҳида ажралиб туради.
Замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган 2 қаватдан иборат марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хизмат залида қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Марказда электрон навбат тизими 6 та мониторда акс этиб туради. 16 та қабул ойнасида эса кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.
Марказда болалар учун махсус ўйин майдончаси, ФҲДЁ бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, инвесторлар хонаси, нотариус бўлими, китоб бурчаги ҳамда банк кассаси мужассам.
Маълумот ўрнида, Тойлоқ туман Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида 29 516 та хизматлар кўрсатилган, 832 та (юридик шахслар 319 та, жисмоний шахслар 513 та) тадбиркорлик субъектлари ва 1 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилган.