«Жуда яхши», - жавоб берди Трамп аҳволи ҳақида журналистлар саволига жавоб берар экан.
Кейинроқ АҚШ раҳбари видеомурожаат билан чиқди ва ҳолатини батафсилроқ изоҳлади.
«Хавф мавжудлигини биламан. Ҳозир тетикман. Балки, менда иммунитет бордир?! Вирус ҳаётингиздан устун келишига йўл қўйманг! Кўчага чиқинг, эҳтиёт бўлинг, бизнинг дори-дармонларимиз дунёда энг зўри... вакцина эса тез кунларда тайёр бўлади», - деди Трамп.
Вашингтон яқинидаги касалхонадан душанба куни чиққан Трамп ушбу тиббий муассасада «коронавирус» ташҳиси билан уч кун даволанди. Энди у муолажани ўз қароргоҳида давом эттиради, дейилган хабарда.