Жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида юртимизга хориждан қиймати 105,2 миллион долларга тенг бўлган цемент импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 448,8 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 964 минг тонна;

Тожикистон – 560 минг тонна;

Қирғиз Р. – 547 минг тонна;

Эрон – 49 минг тонна;

Туркманистон – 33 минг тонна, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.