Қарорга мувофиқ, туризм соҳаси субъектларининг кредитлари бўйича қуйидаги фоиз харажатларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми компенсация қилинади:
- жойлаштириш воситаларини қуриш учун олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 2022 йил 1 январгача бўлган фоиз харажатлари;
- янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш учун бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари;
- айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган 1 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар бўлган фоиз харажатлари.
Шунингдек, жойлаштириш воситаларини қуриш учун олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 мартдан 1 июнгача бўлган даврда фоиз харажатлари тўлиқ ҳажмда компенсация қилинади.
Ушбу компенсациялар туризм соҳаси субъектларининг кредитлари сони ва ҳажмидан, шунингдек, олдин берилган ва (ёки) берилаётган компенсациялар сонидан қатъи назар ажратилади.
Қарор билан туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, субсидиялар:
- туроператорларга – авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;
- туроператор ва турагентларга – Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун;
- жойлаштириш воситаларига – жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун ажратилади.
Туризм соҳасидаги тадбиркорлар харажатларининг бир қисми компенсация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 октябрда “Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
ТИВ Латвиядаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди
- Янги Ўзбекистон спортининг олтин авлоди тарихий ғалабалар ва рекордларни қўлга киритиб халқимизнинг юксак ишончини оқлади
- Миллий юксалиш даври маънавиятини қандай тасаввур этамиз?
- Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди
- Тоғли ҳудудда адашиб қолган 5 нафар фуқаро қутқарилди
- ЙҲХХ мопед ва скутерлар учун нега ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинаётганини изоҳлади
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди