Тадқиқотдан мақсад туризм соҳасининг иқлим ўзгариши, заҳарли газлар ва уларниг атроф-муҳитга салбий таъсир ўтказишининг доимий равишда олдини олишга кўмаклашишдан иборат.
Май ойида G-20 мамлакатлари Туризм вазирлари мазкур соҳани кучли, барқарор ҳамда умумий шаклда қайтадан ишлаб чиқиш лозим эканини қайд этди. Шу жумладан, улар шаҳарларни кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Экотуризм ва Туризм иқтисодиёти маслаҳат кенгаши, G-20 мамлакатлари билан келишган ҳолда иқлим шароитини яхшилаш масаласида ислоҳотлар ўтказиш керак эканини ўртага ташлади. Акс ҳолда, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳамда Халқаро Транспорт Федерацияси томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, 2030 йилга бориб бутунжаҳон туризми орқали тарқаладиган заҳарли газлар таъсири камида 25% га кўтарилиши кутилмоқда.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили шундай дейди: “Пандемия ва унинг туризм, бандлик ва иқдисодиётга кўрсатган таъсири аҳоли, табиат ва молия масалалари билан алоқани қайта меъёрлаштиришни бевосита тақозо қилади. Яшил ҳудудларни кўпайтириш нафақат Ер сайёраси учун, балки туризм соҳасининг ўзи учун ҳам долзарб масаладир. Зеро, бу ҳаракат ташкилотлар ўртасида рақобатбардошлик ҳамда чидамлиликни оширади”.
Юқорида тилга олинган тадқиқот Бирлашган миллатлар ташкилоти иқлим ўзгариши 26-конференциясига кўрилаётган тайёргарликнниг бир қисми ҳисобланиб, натижалар 2021 йил ноябрь ойида Глазго шаҳрида тақдим этилади. Лойиҳа Ягона Сайёра барқарор туризм дастури ёрдамида шакллантирилган.
Сўровнома 2021 йил 15 июлгача барча ташкилотлар, бизнес ва туризм бирлашмалари учун очиқ.
Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Маликахон Ражабова тайёрлади.