Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” жамоат фонди мувофиқлаштирувида амалга оширилган ушбу тадбир доирасида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 900 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат мурувват ёрдамлари етказиб берилди.
Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Маҳмут Турк хайрия тадбири давомида Ўзбекистонда Рамазон ойи ўзига хос файз ва тароват билан ўтаётганини алоҳида эътироф этди:
“Рамазон ойи қардош Ўзбекистон халқига барака ва хотиржамлик олиб келсин! Бу юртда Рамазон удумлари, оилавий ифторликлар ва Қуръон хатмлари жуда гўзал тарзда амалга оширилмоқда. Биз буни кўриб жуда хурсанд бўламиз. Ушбу хайрли амаллар қардошлик ришталаримизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, деди Маҳмут Турк.
Бу каби инсонпарварлик лойиҳалари икки мамлакат ўртасидаги диний-маърифий ва маданий алоқалар изчил ривожланаётганининг амалий ифодасидир. “Вақф” ва “Диёнат” фондлари ўртасидаги ҳамкорлик келгусида бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.