Бу ҳақда Сиирт вилояти губернатори Кемал Қизилкая маълум қилди.

“Eti Bakır компаниясининг тоғ-кон ҳудудидаги конда юз берган ўпирилиш туфайли беш нафар ишчи жароҳат олди. Беш ишчидан икки нафари енгил тан жароҳати олди, аммо, афсуски, қолган уч нафари ҳалок бўлди”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, қазиб олинадиган ҳудудда зарур эҳтиёт чоралари кўрилган ва ҳозир ҳеч қандай хавф йўқ.

Омон қолган ишчиларнинг аҳволи қониқарли, деб хабар беради korrespondent.net.