Туркияда бинолар томларининг бўлаклари тўхтаб турган машиналар ва уйларга зарар етказган. Хусусан, Марказий масжид минорасига тегиб, уни вайрон қилган.

Оқибатда шу пайтда унинг ёнидан ўтиб кетаётган аёл жароҳат олди. У касалхонага ётқизилди.

Анқара маъмурияти ёмғир ва шамол туфайли юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар ҳақида огоҳлантирди. Баёнотда аҳолидан ёмғир ва момақалдироқ давом этиши кутилаётган айрим ҳудудларда эҳтиёт бўлиш сўралди, деб хабар беради iz.ru.