Мазкур иссиқ ҳаво тўлқини узоқ муддат деярли ҳаракатсиз, паст босимли ўта иссиқ ҳаво оқими таъсирида шаклланади. "Термик депрессия" дея ном олган бу ҳаво оқими келаётган ҳафта Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳавосига ҳам таъсир кўрсатади.
Янги ҳафтанинг жума кунларидан бошлаб, Марказий Осиёнинг ғарбига Кавказ, Волгабўйи ҳамда Каспий денгизи устидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқимининг "бостириб" келиши Туркманистон шимоли ғарби, хусусан, Ўзбекистоннинг шимолига ҳам янги ҳафтанинг дам олиш кунлари умудбахш салқин об-ҳавони тақдим этиши кутилади, деб ёзади мутахассис метеоролог Э.Абдулаҳатов.