"Twitter"нинг собиқ ходими Ахмад Абуаммо фойдаланувчиларнинг маълумотларини Саудия Арабистони ҳукуматига сотишда айбланиб 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Абуаммо 200.000 АҚШ доллари ва 42.000 АҚШ долларлик қимматбаҳо "Hublot" соати эвазига Саудия Арабистони Қироллик оиласига қаратилган хабарлар эгалари маълумотларини тақдим этиб борган.