Асарнинг мустақиллик даврига хос — бадиа жанрида ёзилгани унинг ўзига хослигини таъминлаган. Қолаверса, асарда муаллиф замондошлари — ўзи яхши билган, бирга ишлаган, ҳамкорлик қилган ижодкорларнинг ижоди, ҳаёти ва ўй-ташвишлари ҳақида ҳикоя қилади. Китобдан жой олган “Қадри баланд қадрият”, “Менинг Ҳалима опам”, “Лолазор” бадиаларида Пиримқул Қодиров, Ҳалима Худойбердиева каби қаҳрамонларига даҳлдор воқеликларни ўртага ташлаб, хулосани ўқувчининг ҳукмига ташлайди. Лекин бу холислик тамоман бегоналик даражасига бурилиб кетмайди. Чунки талотўпларга тўла долғали замонамизда Абдуҳолиқ Абдураззоқ доимо ўзининг қаҳрамонлари тарафидаб ўлган, руҳан улар билан бирга яшаган ва курашган.
Китоб мустақиллигимизга эришиш учун аслида қанча-қанча қонлар тўкилгани , миллатпарвар юртдошларимизнинг не-не азоб-уқубатларга дучор бўлгани, мустақилликни ҳимоя қилиш бундан кейин ҳам осон кечмаслигини замондошларимизга етказиш мақсадида ёзилган. Ўйлаймизки, у ўз ўқувчилари ҳурматини қозона олади.
Муножат Мўминова.