Авиакомпания маълумотларига кўра, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмаси билан мамлакатдаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача зиёратчиларни Саудия Арабистонига олиб боришни тўхтатиб туриш вазифаси юклатилган.
Ушбу чеклов "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишидаги мунтазам рейсларига ҳам тааллуқлидир.