Тадбир университетнинг марказий майдонида, очиқ осмон остида ўтказилди. Унда университетнинг 300 нафарга яқин талаба қизлари ўзбек миллий либосларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этди.
Кўргазма университетнинг мусиқа таълими факультети талабалари ижросидаги миллий қўшиқлардан иборат концерт садолари остида бошланди. Тадбир давомида миллий либослар билан бирга, университетнинг ички тартиб қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, талабалар учун тавсия этиладиган кийимлар намойиши ҳам бўлди.
Тадбирда нафақат профессор-ўқитувчи ва талабалар, балки университет атрофидаги маҳаллалардан келган ёшлар ҳам иштирок этди. Маҳалла ёшлари университет талабалари тайёрлаган миллий тақинчоқлар ва буюмлар, либослар билан танишди. Бугунги кунда университетда миллий тақинчоқлар ясовчи талабалар кўплаб маҳалла ёшларини шогирдликка олиб, уларга касб-ҳунар ўргатиб келмоқда.
Миллий либосларимиз намойишига бағишланган бундай кўргазмалар ёшларнинг миллий қадриятларимизга ҳурматини янада ошириш, анъаналаримизни қадрлашда муҳим аҳамият касб этади.