Бу ерда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қовоқ экинидан юқори ҳосил олиш, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаларида қовоқ етиштириш мақсад қилинган.
Бугунги кунда уруғлар республика ҳудудларидаги элита уруғчилик хўжаликларида экилиб, турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш ҳамда кўпайтириш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Хусусан, Наманган вилоятининг Мингбулоқ элита уруғчилик хўжалиги учун қовоқнинг «Лагмани», «Ленинабадская», «Одесская», «Ош каду», «Атлас каду», «Сурх каду» навлари олиб келинди. Асосий мақсад уруғларни кўпайтириб, келгусида агрокластерлар, фермерлар ҳамда томорқа ер эгаларига арзон ва сифатли қовоқ уруғларини етказиб бериш. Худди шу ишлар Сурхондарё вилоятлари элита уруғчилик хўжаликларида ҳам давом этмоқда, деб хабар беради Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати.