Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузи ҳаво 0-3о илиқгача исийди, фақат баъзи жойларда бироз манфий ҳарорат сақланиб туради.
Эртанги кундан бошлаб антициклон таъсири аста-секин кучсизлашади. Совуқ ҳаво массаси нисбатан илиқ ҳаво билан ўрн алмашади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб кечалари совуқ 0о гача кучсизлашади, кундуз кунлари эса ҳаво 7-10о илиқгача, баъзи жойларда 14о илиқгача исийди, бу ҳароратнинг ўртача кўп йиллик қийматларига яқиндир.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.
12-14 декабрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.