Шу ўринда, рўйхатдан чиқарилган сертификатлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ваколатли ташкилотлар томонидан рўйхатдан чиқарилган сертификатларни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланган:
Сертификатларни беришда онлайн назорат тўғри йўлга қўйилмаганлиги, яъни бир шахс ўрнига бошқаси кириб топшириб чиқиш ҳолатлари мавжудлиги;
Баъзи сертификатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;
Сертификатларнинг ҳаққонийлигини текширилганда тест топширувчининг шахсини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;
Айрим сертификатларни бериш учун ўтказиладиган тест синовларида ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бермаганлиги, тест саволларининг доимий такрорланиши.
Шундай бўлса-да, рўйхатдан чиқарилган сертификат эгаларининг 1-августга қадар олган сертификатлари учун сертификат якунига етиш муддатига қадар устама тўловлари тўлаб борилиши белгиланди.
Шу билан бирга амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ APTIS for teachers, Linguaskill сертификатларидан янги ишга қабул қилаётган талабгорларни ишга қабул қилиш жараёнларида фойдаланилиш имконияти сақланиб қолинаётганлигини эслатиб ўтмоқчимиз, дейилади Мактабгача ва мактаб таълими берган баёнотда.