Янги тартибга кўра:

  • Агар йўловчи парвознинг биринчи ёки ундан олдинги қисмидан фойдаланмаган бўлса, авиакомпания кейинги барча йўналиш қисмлари учун бронни бекор қилмайди. Йўловчи чиптада кўрсатилган қолган йўналиш бўйича парвозни давом эттириши мумкин.
  • Бундай ҳолларда, чиптани тўлаш учун қўлланилган тариф туридан қатъи назар, йўловчи фойдаланмаган қисмларнинг қиймати қайтарилмайди. Фақатгина фойдаланилмаган парвоз қисмлари учун аэропорт йиғимлари қайтарилиши мумкин.
  • Фойдаланилмаган парвоз қисмларига эга чипталар қайта расмийлаштириш учун қабул қилинмайди. Халқаро рейслар учун стандарт қоидалар амал қилади:
  • Йўловчи йўналишнинг биринчи ёки ундан олдинги қисмига келмаган тақдирда, кейинги барча йўналишлар учун бронь йўловчини огоҳлантирмасдан автоматик равишда бекор қилинади.
  • Йўловчи чиптани тўлашда қўлланилган тариф қоидаларига мувофиқ, ихтиёрий қайтариш ёки қайта расмийлаштириш шартлари асосида чиптани қайта расмийлаштириши ёки қайтариши мумкин.