Бу ҳақда "Дунё" АА. хабар бермоқда.
Шу вақтга қадар "Тошкент–Токио–Тошкент" йўналишида тўғридан тўғри рейслар фақат апрель–октябрь ойларида амалга оширилар эди.
Мазкур авиақатновлар сўнгги 15 йил ичида илк маротаба қиш мавсумида ташкиллаштириляпти.
Таъкидланишича, мазкур парвозлар Япониядан сайёҳлар оқимини ошириш, мамлакатимиз орқали Марказий Осиё, МДҲ, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига транзит қатновларини кенгайтириш, шунингдек, Японияда вақтинча фаолият олиб бораётган ватандошларимизга қулайликлар яратишга хизмат қилади.