Хабарда айтилишича, Чегирмалар Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги барча қатновларга амал қилади ва қуйидаги тоифадаги йўловчилар учун тақдим этилади:  

– Якка тартибдаги йўловчилар 30% ; 

– Туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши),   мактаб ўқувчилари,   коллеж,   лицей,   ОТМ талабалари,   Ўзбекистон Республикаси ИИВ,   МВ,   ДХХ,   ДСҚ,   ДБҚ тизимлари талабалари ва тингловчилари ва бошқа идоралар учун 40% ; 

– Оила учун 50% (2 ва ундан ортиқ,   яъни:   эр-хотин ва уларнинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари,   ота ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари ёки она ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари) ;

– Нафақахўрлар учун 50% ;

– Ногиронлиги бор шахсларга 50% ;

– 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга 50% ;

– 1941-1945 йилларда уруш ва меҳнат фронтида кўрсатган фидокорлиги учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун 50% ;

– Чернобил АЕС ҳалокати оқибатларини олдини олишда иштирок этган иштирокчилар учун 50%.  

Эслатма:  

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга чегирмалардан 1 тасини қўллашга рухсат берилади. Бир нечта чегирмаларни бирлаштиришга йўл қўйилмайди. Юқорида кўрсатилган чегирмалар чақалоқлар ва 2 ёшга тўлмаган болалар учун амал қилмайди.   Авиачипта харид қилаётганда тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари бўлиши керак, дейилади хабарда.