ICT Week 2024 ҳафталигининг биринчи кунидаги асосий воқеаларидан бири – "UZTELECOM" томонидан 5.5G тармоғининг эълон қилиниши бўлди. 5.5G стандарти 6Г нинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Бу жамият учун чексиз имкониятларни очиб беради: катта ҳажмдаги файлларни бир зумда юклаб олиш ва виртуал реалликдан баҳраманд бўлиш имконини берувчи ўта юқори тезликдаги Интернетдан тортиб, ақлли шаҳарлар ва инновацион саноатни ривожлантиришгача.

Янги авлод алоқасининг намойиши олий мартабали меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг шахсан ўзи 5,5Г нинг ақл бовар қилмайдиган тезлигини намойиш этди. Намойишкорона сессиядаги тармоқ тезлиги 4942,24 Гбит/с ни ташкил этди.

Ўзбекистонда 5,5G технологиясининг ишга туширилиши келажакка қўйилган қадамдир. Бугунги кундаги барча мавжуд стандартлардан юқори бўлган маълумотларни узатиш тезлиги юқори ўтказиш қобилиятини талаб қиладиган хизматлардан эркин фойдаланиш имконини беради.

Қулай ҳаёт кечириши учун инсонга 5G етарли, аммо бу қувватли технологик бизнес учун ҳар доим ҳам етарли эмас. 5.5G новаторларга дунёни ўзгартириш – инновацияларни жорий этиш, ақлли шаҳарларни яратиш, Интернет маҳсулотлари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятини беради. Бу шунчаки Интернет тезлигининг ошиши эмас – бу самарадорликнинг янги даражаси.

Huawei компаниясига ушбу лойиҳада ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдирамиз. Бизнинг мустаҳкам ҳамкорлигимиз 5.5G ни муваффақиятли ишга туширишда асосий омил бўлди. Ишончимиз комилки, бу ютуқ технологияни янада ривожлантириш учун кучли туртки бўлади», – деб таъкидлади “Oʻzbektelekom” AK “OʻzMobayl” филиали директорининг техник масалалар бўйича ўринбосари Темур Мансуров.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида "UZTELECOM" Ўзбекистон Республикасининг барча вилоят марказларида 5G тармоғи ишга туширилиши ҳақида хабар берган эди.

ИCТ Wеекнинг биринчи кунида бошқа кўплаб қизиқарли тадбирлар ўтказилди. “UZTELECOM” стендига ташриф буюрувчиларни Компания янги маҳсулотларининг тақдимоти, ёқимли совғалар ва "UZTELECOM" хизматларини бошқариш қанчалик осон» ҳамда «ВоWи-Фи нима» фойдали маҳорат дарсларида қатнашиш имконига эга бўлишди. Шунингдек, “UZTELECOM” стендининг меҳмонлари қизиқарли викториналар ва интерактив танловларда иштирок этишди. 19 сентябрь куни эса энг фаол иштирокчилар Samsung Cрйстал УҲД 55ʼ Смарт телевизорлари, ТелеcомТВ учун Apple ТВ приставкалари ва Huawei қулоқчинларини ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

ICT Week 2024 ҳафталиги доирасида “UZTELECOM” халқаро ва маҳаллий компаниялар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Олдинда бизни ICT Week 2024 ҳафталигининг яна уч кунлик ёрқин дастурлари кутмоқда! Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг.

Маҳорат дарсларида қатнашиш, соврин ютиб олиш ва энг янги технологияларни биринчилардан бўлиб синаб кўриш учун “UZTELECOM” стендига ташриф буюринг! Кириш бепул.


Ҳамкорлик материали