Бутун республика бўйича об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғли туманларда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Тунги ҳарорат 18-20 даража атрофида бўлади, кундузи термометр устунчаси 35-37 даражагача, шимолда, жануб ва чўл зонасида 38-40 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага юқори.

Барча вилоятларда асосан ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида шанба куни об-ҳаво бироз беқарор бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.