— Ушбу халқаро форумда қатнашганимдан жуда мамнунман. 2015 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланишга доир кун тартиби глобал ривожланиш соҳасида янги бобни очди.

Хитой доимо барқарор ривожланиш концепцияси тарафдори, иштирокчиси ва амалиётчиси бўлиб келган ва уни миллий стратегия сифатида илгари сурган.

Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши қонун чиқарувчи орган сифатида барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий тизимни яратиш ва такомиллаштиришга интилади. Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши ўз мажбуриятларини бажаришда инновацияларни ривожлантиришнинг янги концепциясини, мувофиқлаштиришни, атроф муҳитга зарар етказмасликни, очиқлик ва биргаликда фойдаланишни  қатъий амалга оширади, қонун ҳужжатларининг асосий функцияларидан тўлиқ фойдаланади ва барқарор ривожланиш соҳасидаги қонунчиликни жадал тарғиб қилади.

Ишонаманки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ушбу форум керакли натижалар беради.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати