Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Х. 2018 йилда ишлаб чиқариш цехи қуриш учун сотиш ҳуқуқисиз ажратилган ер майдонининг 50 сотихини фуқаро Н.Н.га фирибгарлик йўли билан 75 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.