Бу ҳақда у ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Бухоро вилояти Олот туманида яшовчи 1991 й.т., У.Э. экани аниқланди.
У мазкур жиноятни фуқаро Х.С. банкоматдан пул нақтлаштираётган вақтида қилганини тан олган. Таъкидлашича, унинг банк картаси маълумотларини яширинча кўриб олиб, қўнғироқ қилиб олиш мақсадида фуқародан мобил телефонини вақтинча бериб туришини сўрайди.
Шундан сўнг телефон рақамига келган СМС-хабарномани қўлга киритиб банк картаси бошқаруви орқали пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди.
У.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.