Ўзбекистон гимнастика федерациясининг “Универсал” спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Ички ишлар вазирлиги госпиталига;

“Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонидаги 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Мудофаа вазирлигининг марказий харбий клиник госпиталига;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Назарбек” соғломлаштириш масканида ташкил қилинган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик даволаш жойи Давлат хавфсизлик хизматининг марказий харбий госпиталига;

“Ўзбекспомарказ” МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 100 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил қилинган 250 ўринли вақтинчалик касалхона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктирилди.

Вақтинчалик шифохоналар, шунингдек, коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарда фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидимиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик даври учун Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланади.

Тўловлар заруратга қараб, кунбай тарзда тўланиши ҳам мумкин.