Бугун давлат бошқарувидаги бир қатор ижобий ўзгаришларни фаолиятимизда сезяпмиз. Давлат органлари ва ташкилотларидаги ходимларнинг малакасини оширишда, инсон ресурсларини ривожлантиришда, ишга қабул қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда. Буларнинг барчаси эса — биз ёшларга имкон.

Мен ҳам вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz платформаси орқали онлайн ҳужжат топширдим. Жараёнлар очиқ, шаффоф ташкил этилди. Турли соҳалар, шунингдек, ўз йўналишимда билимимни синовдан ўтказдим ва танлов ғолиби бўлдим. Қолаверса, ушбу платформа орқали бугун тенгдошларим вазирлик, идоралардаги бўш иш ўринлари билан танишиб бориш имкониятига ҳам эга.  Ёшларга иш қидириб юрмасдан, ушбу платформа имкониятларидан фойдаланишни тавсия қиламан.

Мадина Носирова,

Жиззах шаҳар, Мактабгача таълим бўлими,

Таълим-тарбия сифатини ташкил этиш шўъбаси мудири