Нашрда Лондонда бўлиб ўтган «World Travel Mart» халқаро сайёҳлик кўргазмаси якунлари кўра, 2024 йилда «Ўзбекистон - энг яхши сайёҳлик маскани» номинацияси ғолиби бўлгани маълум қилинган.

«Энг яхши сайёҳлик маскани» номинациясида Ўзбекистон билан Чили, Мексика, Хорватия, Ҳиндистон, Марокаш ва бошқа давлатлар рақобат қилди. Якунда ушбу номинацияда Ўзбекистон эътироф этилди»,- дейилади мақолада.

Россия электрон нашри хабар қилганидек, кўргазма давомида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламовга дунёдаги машҳур туристик нашриётлардан бири -  «Lonely Planet» вице-президенти Том Броди томонидан махсус сертификат топширилди.