Томонлар диққат марказида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўлди.

Учрашувда озиқ-овқат ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги лойиҳавий ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш истиқболлари муҳокама этилди. Музокаралар мавзусидан электроэнергетика, кимё маҳсулотлари, тўқимачилик, электротехника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш масалалари ўрин олди. Икки мамлакат ўртасида Саноат кооперацияси дастурини тайёрлаш мақсадида қўшма Ишчи гуруҳ тузиш масаласи келишиб олинди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасида инвестициялар ва солиқ соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлигини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.