Сертификатларни олимларга инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова топширди.
– Илмий лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилиши олимларимиздан ҳам, вазирлигимиздан ҳам алоҳида масъулият талаб қилади, – деди Ш. Турдиқулова. – Бир нечта лойиҳалар ичидан энг лойиғини танлаб олиш тажрибаси тадқиқотларнинг сифатли, рақобатбардош, натижадор бўлишига хизмат қилади.
Тадбирда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 27,7 миллиард сўм бўлган 30 та (20 та амалий ва 10 та инновацион) Ўзбекистон-Беларус ва умумий қиймати 2,9 миллиард сўм бўлган 4 та Ўзбекистон-Венгрия лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар олдилар, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.