Учрашувдан кўзланга асосий мақсад барқарор халқаро савдонинг ўсиши, транспорт йўлаклари бўйлаб юк ва йўловчи ташиш хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлида мамлакатимизнинг транзит ва транспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш эди.
Логистика соҳасида кичик ва халқаро бизнес соҳасини ривожлантириш, транспорт тизимини рақамлаштириш, шунингдек, йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этишга қаратилган лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мазкур масалаларни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари билан муҳокама қилиш мақсадида БМТ ЕИК кўмаги билан жорий йил 26-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида СПEКА дастури иштирокчи давлатлари Ишчи гуруҳи йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.