Унда ёзилишича, маҳалла том маънода ота-бобомиз яшайдиган макон. Қолаверса, маҳалла ўз ҳудудида истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг ҳам отаси, ҳам онаси ҳисобланади, шунинг учун ҳам халқимиз маҳаллани катта бир оилага ўхшатади. Дарҳақиқат, маҳалла ўзига хос бир оиладирки, унинг аъзолари бир-бири учун масъулдир. Бу, авваламбор, фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ходимларни ҳар томонлама фаолликка, ўз ҳудудида ижтимоий — маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга даъват этади. Бундан кўриниб турибдики, фуқаролар йиғини раиси ўз ҳудудининг етакчиси, жонкуяри, аҳоли орасида юксак ҳурмат-эътиборга лойиқ, аҳолини бирлаштира оладиган фидоий инсон бўлиши керак.

Албатта, Навоий вилоятида, жумладан Хатирчи туманида айнан ана шундай маҳалла раислари кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг ташаббускорлиги ва жонкуярлиги туфайли маҳаллалар обод, қўни-қўшни аҳил, оилалар мустаҳкам. Бироқ...

Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, одамлар ишончини оқлашга интилмайдиган, фуқаролар томонидан сайланиб, маҳалла раиси бўлганини унутган холда зиммасидаги масъулиятини ҳис қилмайдиган айрим кимсалар ҳам учраб туради.

Хатирчи тумани «Найман« маҳалла фуқаролар йиғинига 2022 йил май ойидан бери раислик қилаётган Ҳамдам Эргашев Рустамович ана шундайлар тоифасидан экан. У ўз фаолияти давомида ҳукуматимиз томонидан берилган топшириқлар у ёқда турсин, ҳаттоки, қонун билан белгиланган Низомий вазифаларини ҳам тўлақонли бажармайди. Раиснинг ўз ишига совуққонлик билан ёндашиши фуқаролар йиғинида ижро интизоми талаблари ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда. Маҳалла раиси вазифасида ишлаб туриб, фуқаролар йиғинининг олий органи-йиғин ва ижро этувчи органи кенгашининг фарқига умуман бормаслиги, ҳаттоки, ўзи раҳбарлик қилаётган маҳаллада йиғин ва кенгашнинг аъзолари нимагадир тез-тез ўзгариб туради. Натижада маҳалла идорасида идорасида фуқаролар йиғини ва Кенгаши иши режалари шу сабаб бажарилмай қоляпти. Қабул қилинган дастурлар номига расмийлаштирилган. Уларнинг ижросини таъминлаш учун мутлақо ҳаракат қилинмаган, яна ҳайрон қолдирадиган томони шундаки, маҳалла раиси ўз маслаҳатчилари кимлигини ҳам билмайди. Бундан унинг ўз ишига қанчалик эътиборсизлиги кўриниб турибди.

2023 йил 21 декабрь санасида Президентнинг маҳалла тизимига оид иккита муҳим ҳужжати эълон қилинган. Булар «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириши ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида«ги Фармон ҳамда «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришига оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида«ги қароридир.

Хўш, мазкур ҳужжатлар билан қандай ўзгаришлар содир бўляпти. «Найман« маҳалласига хам бу ҳужжатлар тааллуқли бўляптими? Фуқаролар йиғинида шу тартиб қандай йўлга қўйилган? Тўғри, қарорда маҳалланинг халқ билан давлат ўртасидаги «кўприк« вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тизимга айланишига кўмаклашишидан иборат бўлса, маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратини таянч бўғинига айлантириши, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш энг муҳим вазифа эканлигини, «Найман« маҳалла раиси Ҳамдам Эргашев эса буни мутлақо тушуниб етмайди, яна бунга эътибор беринг, ҳар бир фуқаро ўз уйи ва кўчасини озода сақлаш, миллий қадрият ва урф-одатларни ҳурмат қилиш, маънавий ва маърифий ишларда маҳалланинг ўрнини ошириш бўйича тадбирлар аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик каби ноёб туйғуларни сезиши бу маҳаллага етиб келмаган. Сўзимизнинг исботи учун бир ортга мурожаат қиламиз, яқиндагина 2025 йил март апрель ойларида «Чангир« жоме масжидида гурунгбозлик авж олиб, ҳатто республика диний идорасига хат ёзишмасигача бориб етди. маҳалла раиси бу машмашалардан (жанжал) хабарсиз қолди. Натижада фуқаролар ўртасида ўзаро келишмовчилик пайдо бўлди. Шу яхшими? Масжид муаммоси ҳозир тинчиди, аммо деди-деди гапичи?

Тўғрироғи, маҳалла «еттилиги« ишини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Улар томонидан маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда ижтимоий хизматлар хизматлар ва ёрдам кўрсатиш ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Энг ачинарлиси маҳаллада боқимандаликка ўрганмаслик ҳиссини янада кучайтириши бўйича бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам ўлда-жўлда, яна бир томони, маҳалла аҳли ўтказаётган туй ва маросимларида маҳалла раисининг нуфузи баланд бўлишини бугунги ҳаёт кўрсатиб турибди. Чунки, уни халқ сайлаган, демак тўйни очишу маросимини маҳалла раиси чиройли сўз билан очиб берса, маҳалла раисига нисбатан одамларнинг юксак ишонч ва меҳр-оқибати ошади, бу аниқ. Таъзияларда раис иштироки ҳам худди шундай деб тушунамиз.

Биз кузатув давомида шу нарсани гувоҳи бўлдикки, маҳалла идорасининг кириш пешдоқида жисмоний ва юридик фуқароларни қабул қилиш иш жадвалига кўзимиз тушмади. Тўғри, маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўринини ошириш ҳамда сохта бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида маҳалла раиси, ешлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, «маҳалла еттилиги« деб ҳозир атаяпмиз. Аммо, амалда бу масъул шахслар ўз вазифаларини тўлақонли бажариб келяпти деб ким кафолат беради ? Нега улар бажарган ишлари бўйича маҳалла вакилларига ҳар 3 ойда ҳисоб беришмаган?

Қоғозда ҳамма нарсани ёзиб қўйиш мумкин. Бироқ, аниқ (реал) ҳаёт учун эса амалий натижа, ижро интизоми керак! Фактларга мурожаат қиламиз, маҳалла раисининг ишни кўриш учун Хатирчи маҳалла уюшмаси бўлимидан Даврон Аҳметов деган мутахассис текширувчилар келиб, ҳужжат ишларидан 43та камлиги, раисга ҳайфсан берилиб, профилактика инспекторининг айби билан майда ўғрилик кўпайди. Масалан, аҳоли истеъмол қиладиган сув «водопровод« «колонизация« қопқоқларини кимдир ўғирлаб кетди. Колонизациянинг чуқури ичига анча шох-шабба билан тўсиб қутилди. Ҳозир ҳам баъзи кўчалардаги колонизация қопқоқлари очиқ ҳолда турибди. Хотин-қизлар фаоли ходимаси иш жараёнида ажрим камайиши ўрнига кўпайиб бормоқда. Ижтимоий ходим эса ўз ваколатини ҳалигача тушуниб етгани йўқ. Маҳаллада ҳар олти ойда вакиллар йиғини ўтказилиши керак, аммо вакиллар йиғилиши ўтказилмаганидан афсусдамиз,

Яна бир нарсага эътиборларингизни қаратмоқчимиз. Яқинда «Нанай«маҳалла аҳли фуқароларидан тушган бир шикоят хатини ўрганиш учун келган вакил — Хатирчи туман маҳаллалар уюшмаси идора ходими — Тўлқин Шомуродов ҳам хат эгаларига жавоб хати ёзиш билан овора. Маҳалла тизимидаги «хатга эътибор элга эътибор« нақлини у тушунмайдиганга ўхшайди. Агар хатни холисона текширганида Хатирчида бунчалик аризабозлик ва шикоят бозлик кўпайиб кетмаслиги мумкин эди,

Хуллас, юқоридаги ижрони таъминлаш мақсадида Президент Фармон ва қарорларини назорат қилиш Навоий вилоят маҳаллалар уюшмасининг бошқарув бошлиғи Ғофур Алиев, Хатирчи туман маҳаллалар уюшмасининг бўлим бошлиғи Воҳид Авлоновлар бу масалаларга панжа орасидан қараётганга ўхшайди, шу жумладан Хатичи халқ депутатлари туман марказий Кенгаши маҳалла раиси ўз фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганда, уларга нисбатан ишончсизлик билдириши ва ушбу масалани кўриб чиқиш ваколатини наҳотки, раҳбарлар унутган бўлишса?