Оғирлиги 1200 килограмм бўлган Queqiao-2 фазовий кема диаметри 4,2 метр бўлган параболик антеннага эга бўлади. Сунъий йўлдош саккиз йилдан ортиқ вақт давомида иш олиб боради.
Фазовий кемани Ой орбитасида жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, унинг параметрлари ҳам Ердаги, ҳам Ойнинг сайёрамиздан кўринмайдиган томонида жойлашган станциялар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконини беради.
Хитой сунъий йўлдоши “Queqiao-2” ҳозирда фазода иш олиб бормоқда, деб хабар беради lenta.ru.