Делегациянинг ташрифидан мақсад Ўзбекистонда ўтказилаётган кўргазмаларда иштирок этиш, шунингдек, ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан музокаралар олиб боришдан иборат.

Шунингдек, хорижий томон вилоятининг ривожланган соҳаларини, жумладан, ишлаб чиқариш (чой ва қаҳва ишлаб чиқариш яхши ривожланган), қурилиш материаллари, машинасозлик, электротехника ва бошқаларни намойиш этди.

ССП раиси ўринбосари М.Адилов тўқимачилик саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, иш ҳақининг ўсиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши сабаб Хитойдан ишлаб чиқаришни Ўзбекистоннинг саноат зоналарига кўчириш истагини билдирди. Шунингдек, М.Адилов Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тўғрисида айтиб ўтди, бу эса ўз навбатида, хорижий томонда катта қизиқиш уйғотди.

Жаноб Ю Бийруй ССП вакилларини жорий йил 27-29 июль кунлари Ҳунан вилоятида бўлиб ўтадиган «Hunan International Exhibitions Center» кўргазмасига таклиф этди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ташкилотлар ўртасидаги келгуси ҳамкорликни муҳокама қилишга келишиб олдилар. Шунингдек, икки ташкилот ўртасида ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.