Хитой давлат кемасозлик корпорацияси Шанхайда океанни тадқиқ қилувчи Хитойнинг биринчи ақлли кемасини яратди. China Daily газетасининг ёзишича, у Шанхай университети номи билан бир хил тарзда “Тунцзи” деб номланди.

“Бу 2000 тонналик экологик тоза, шовқинсиз ва ақлли тадқиқот кемаларининг янги авлоди бўлиб, маҳаллий компаниялар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган ва қурилган”, дея бош конструктор Ли Чжэнхуа сўзларидан иқтибос келтиради газета.

Электр реактив двигателига эга бўлган кемани қирғоқдан масофадан туриб бошқариш мумкин. У очиқ сувларда автоном навигация ва энергия самарадорлигини бошқаришнинг интеллектуал тизими билан жиҳозланган. “Тунцзи” муз зоналаридан ташқари деярли ҳар қандай океан ҳудудида ҳаракатлана олади.

Кеманинг узунлиги 81,5, эни 15, сувга ботиш чуқурлиги 6,9 метр. У 45 кишини, жумладан, 30 нафар олимларни сиғдира олади ва 15 узелгача (27 км/соат) тезликка эришади. Электр кемасининг сузиш масофаси 80 000 денгиз милини ташкил этади ва 35 кунгача автоном ишлай олади. “Тунцзи” тадқиқот ва муҳандислик ишлари, шунингдек, Тунцзи университети талабалари учун амалиёт ўташ учун фойдаланилади, деб хабар беради tass.ru.