Улар турли атмосфера зарралари ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва Жаҳон океани, атмосфера ва ионосферадаги ўзгаришларни кузатиб боради.

Қурилмалар Пекин вақти билан 11:20 да Ганьсу вилоятидаги (Марказий Хитой) Цзюцюань космодромидан Kuaizhou-1A ракетаси ёрдамида учирилди. Учиш муваффақиятли амалга оширилгани эълон қилинди.

“Тяньму-1” туркумидаги дастлабки иккита сунъий йўлдош орбитага январь ойида, яна тўрттаси эса март ойида учирилган. Шундай қилиб, уларнинг сони 10 тага етди, деб хабар беради mir24.tv.