Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган гидроэлектростанциянинг барча 16 генераторининг ишга туширилиши билан 500 минг кишининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилади.

ГEСда йилига 62 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Бу электростанцияни қуввати бўйича дунёда иккинчи ўринга олиб чиқади.

Ҳозирги кунда бу борада Хитойнинг Хубей провинциясида жойлашган «Уч дара» деб номланган ГEС биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мазкур ГEС 2020 йилда 103,1 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқарган.

Қайд этилишича, «Байхетан» ГEСининг ишга тушиши карбонат ангидрид ташланмаларини 51,6 миллион тоннага камайтириш имконини беради.

Мазкур гидроэлектростанцияни 2022 йилда тўлиқ ишга тушириш кўзда тутилган.