Буни 2030 йилгача амалга ошириш режалаштирилган, дейилади uzreport.news сайтида.

Бундан ташқари, CМSА маълумотларига кўра, икки хитойлик астронавт илмий тадқиқотлар учун Ойга чиқадиган роверни бошқаради.

Аввалроқ Американинг NASA космик агентлиги раҳбари Билл Нельсон Хитой расмийлари АҚШ билан космик пойгада ғолиб чиқса, Ойдаги ҳудудга ўз ҳуқуқларини даъво қилиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.

Унинг қайд этишича, АҚШ бу соҳада аллақачон Хитой билан рақобатлашмоқда.

“Биз аввало уларнинг илмий изланишлар ниқоби остида ресурсларга бой ҳудудларга бормасликларига ишонч ҳосил қилганимиз маъқул”, дейди Нельсон.

Шу билан бирга, агар Хитой у ерда мустаҳкам ўрнашиб олса, америкаликларни Ойдаги “ўз” ҳудудларига киритмайди, дея қўшимча қилади агентлик раҳбари.