“Чанчжэн-7” ракета-ташувчиси Вэньчан космодромидан учирилди. Учириш маҳаллий вақт билан 22:27 да амалга оширилди, дея хабар беради “Синьхуа”.

Хитойнинг “Тяньгун” орбитал станцияси тахминан 400 километр баландликда жойлашган. Унинг хизмат қилиш муддати тахминан 10 йил. Станция уч кишига мўлжалланган.

Т шаклидаги мажмуанинг массаси 66 тонна, ҳажми 10 кубометрни ташкил қилади. Орбитал иншоот 2022 йилда доимий асосда ишлай бошлаган, деб хабар беради mir24.tv.