Мазкур ташкилотнинг маълумотларига қараганда, Хитойда COVID-19га қарши эмланганлар 1,18 миллиард нафардан ошди.

Бу дунё бўйича вакцина олганларнинг учдан кўпроғи деганидир.

Аввалроқ Шанхайдаги Хуашань шифохонаси инфекцион касалликлар бўлими бошлиғи Чжан Вэньхун коронавирус инфекцияси тарқалишига нисбатан вакцинацияни тезлаштириш у билан курашишда энг самарали усул эканини таъкидлаган эди.

Шифокор аҳолини коронавирусга қарши эмлашнинг тезлаштирилиши COVID-19га қарши курашишда шифокорларнинг ишини енгиллаштиришини алоҳида қайд этди.