Қайд этилишича, амалдор олган пораларнинг умумий миқдори тахминан 25 миллион долларни ташкил қилган. Тергов мансабдор шахснинг коррупцион схемалардаги иштирокини исботлашга муваффақ бўлган.

Манбага кўра, у ташкилотлар ва жисмоний шахслардан пул олган. Бунинг эвазига Чжоу Цзянъюн ер билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ва қурилиш лойиҳаларини лойиҳалашда ёрдам берган.

У 2001 йилдан буён шундай шартномаларни имзолаб келади. Ўша пайтда у бош округ магистрати ўринбосари лавозимида ишлаган. Сиёсатчининг ўлим жазоси икки йиллик синов муддатидан сўнг умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши ҳам истисно қилинмаяпти. Бундан ташқари, Чжоу Цзянъюн сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилинади ва мулки мусодара қилинади, деб хабар беради tengrinews.kz.